Алматида янги истироҳат боғи барпо этилади

None
ALMATY. Kazinform – Март ойида Алмати шаҳрининг Жетису туманида янги боғ қурилиши бошланади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ўтган йили «Айнабулоқ – 1», «Айнабулоқ – 3» ихчам туманларидаги майдонлар, «Гулдер» истироҳат боғи ободонлаштирилди. Суғориш тизимлари янгиланиб, ёритиш мосламалари ўрнатилди. Скейт-паркли 2 та янги ёшлар ҳудуди очилди. Замонавий стритбол, ​​баскетбол, ​​волейбол ва воркаут майдонлари жиҳозланган. Жорий йилнинг март ойида «Кемел» кичик туманида янги истироҳат боғи қурилишини бошлаб, йил охиригача тугатишни режалаштирганмиз», — деди Алмати ҳокими Ерболат Досаев.

Бундан ташқари, ҳоким «Халқ иштирокида бюджет» лойиҳаси доирасида 2022 йилда туманда 23 та лойиҳа амалга оширилганини таъкидлади.

«Унда болалар ва спорт майдончалари таъмирланиб, жамоат жойлари очилди. 2023 йилда сизнинг мурожаатларингиз бўйича қиймати 800 миллион тенге бўлган 17 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», — дейди Ерболат Дўсаев.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram