Алматида ўсмирларни Pfizer препарати билан эмлаш бошланди

ALMATY. Kazinform – Алматида вояга етмаганларни эмлаш бошланди. Бу ҳақда Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти ўринбосари Лаура Мирзағали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Тиббиёт муассасаларида вояга етмаганларни эмлашнинг биринчи босқичи бошланди. Кейинги ҳафтадан бошлаб мактабларда эмлашга тайёрмиз. Мактаблар билан ҳамкорликда кўплаб ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда шаҳримизда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1619 нафар бола эмлашга розилик билдирган. Ота-оналарнинг розилиги билан тасдиқланган маълум рўйхатлар мавжуд. Агар ота-онанинг розилиги бўлмаса, биз қўнғироқ қилиб, ота-онанинг розилигини сўрашимиз шарт», - деди Лаура Мирзағали.

Алмати шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти раҳбари Жандарбек Бекшин ота-оналар, агар хоҳласалар, фарзандини эмлашда ўзлари ҳам иштирок этишлари мумкинлигини таъкидлади.

«Бу жуда жиддий воқеа. Агар ота-оналар эмлашда иштирок этишни хоҳласа, бунга шароит яратилади. Таъкидлаш жоизки, поликлиникалардаги эмлаш марказлари дам олиш кунлари ҳам ишлайди. Келгусида улар мактабларнинг тиббиёт марказларида ҳам мавжуд бўлади», - деди у.


Муаллиф: Гулзат Сахова

Сўнгги хабарлар