19:52, 22 Ноябрь 2021 | GMT +5
Алматида коронавирусга қарши қайта эмлаш кампанияси бошланди
ALMATY. Kazinform – 22 ноябр куни Алмати шаҳрида COVID-19га қарши қайта эмлаш кампанияси бошланди. 4 шаҳар поликлиникасида биринчилардан бўлиб қайта эмланганлар қаторида шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нариман Табинбоев ҳам бор, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жамоат саломатлигини бошқариш учун бугунги кунда қайта эмлаш учун инактивацияланган QazVac ва Sinopharm (Vero Cell) вакциналари мавжуд.
Биринчи навбатда ревакцинацияга аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари – ҳамширалар, ўқитувчилар, тиббий-ижтимоий муассасалар ходимлари ва контингенти, ёпиқ болалар муассасалари, 60 ёшдан ошган куч тузилмалари ходимлари жалб қилинади.
КВИ га қарши ревакцинация қуйидаги интерваллар билан амалга оширилади: вектор вакцина билан эмланганлар тўққиз ойдан кейин, инактивация қилинган ва мРНК вакциналари билан эмланганлар эса олти ойдан кейин қайта эмланиши мумкин бўлади.
Муаллиф: Еламан Турисбеков