17:19, 17 Февраль 2022 | GMT +5
Алматида коронавирус юқтирганларнинг кунлик даражаси камайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Алматида бир суткада 429 киши коронавирусга чалинган. Улардан 396 таси симптоматик, 33 таси эса симптомасиз. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Даволанганлар сони 116 нафарни ташкил этди, 53 нафари касалхонага ётқизилди. 3310 ўринли юқумли касалликлар шифохоналарида 859 киши ётибди, шу жумладан, 39 нафари бола даволанмоқда. Реанимация бўлимида 66 киши ётибди.
Тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мобил бригадалар ва Телемедицина марказининг амбулатор назорати остида 3563 нафар бемор мавжуд. Улардан енгил ва ўртача оғирликда 3322 киши ва симптомасиз 241 бемор мавжуд.
Муаллиф: Думан Арғингелди