Алматида кичик тадбиркорлар сони 30 фоизга ошди

«Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, рўйхатга олинган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. «Мегаполисда 343 мингта субъект бўлса, уларнинг 277 мингтаси ишлайди. Ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошди», — деди Айтуар Қўшмамбетов.
Маърузачининг сўзларига кўра, 2022 йил маҳаллий бизнес, айниқса, алматилик тадбиркорлар учун осон бўлмаган. Йил бошида Алматида бўлиб ўтган январ воқеаси унутилгани йўқ, унинг тадбиркорларга таъсири ҳамон сақланиб қолган.
«Вазият нормал ҳолатга қайтгач, биз ишонч телефонини очиб, корхоналар қандай ва қай даражада зарар кўргани ҳақида маълумот йиға бошладик. 2000 дан ортиқ қўнғироқлар қабул қилинди. Алматида жабрланган 2000 га яқин тадбиркорлик субъекти аниқланган. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, умумий харажатлар 94,8 миллиард тенгедан ошган», — деди у.
«Ўтган йил давомида етказилган зарарни қоплаш комиссиясининг 40 та йиғилиши ўтказилди ва «InfoKazakhstan» порталига келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқилди. 16,1 миллиард тенгега 1640 та ариза қўллаб-қувватланди. Умуман олганда, январдаги воқеадан 67 та йирик тадбиркорлик субъекти жабр кўрди, улардан 62 таси Алмати шаҳрига тегишли», — деди Айтуар Қўшмамбетов.
Муаллиф: Алма Муқанова