Алматида газлаштириш даражаси деярли 100 фоизга етди
2023 йилда амалга оширилган иссиқлик таъминоти тармоқларини модернизация қилиш 25 йилдан ортиқ хизмат кўрсатган қувурларни 59,2 фоизгача камайтириш имконини берди. Иситишлараро даврда умумий узунлиги 7,6 километр бўлган иссиқлик тармоқларидаги 12 та объект реконструкция қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform агентлиги шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Реконструкция ишлари доирасида Бостандиқ туманидаги “Южная” қозонхонасининг ишлаб чиқариш қуввати 1,5 баробар, Науризбой туманидаги “Премьера” қозонхонасининг ишлаб чиқариш қуввати 2 баробар ошди.
Шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқариш соҳасида барча 84 та қозонхонада таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди: 7 та қозонхонада 13 та қозон, 12 та қозонхонада 24 та тутун чиқариш мосламалари, шунингдек, бошқа ёрдамчи ускуналар алмаштирилди.
Алматида газлаштириш даражаси 99,4 фоизга етди.