Алматида экологик тоза автомобиллар кўпаяди

NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати ҳокими Ерболат Досаев Президент раислигида бўлиб ўтган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш масалаларини кўриб чиқди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

Ҳокимнинг сўзларига кўра, 2021 йилги ҳисобот бўйича, асосий ифлосланиш манбалари транспорт воситалари (56 фоиз), иссиқлик электр станциялари ва саноат корхоналари (39 фоиз) бўлиб турибди. Хусусий уй-жой сектори улуши 5 фоиздир.

«Мана шу ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, 2022 йилда бу соҳаларга устувор аҳамият берамиз. Бугунги кунда шаҳарда 2441 транспорт воситасига эга 8 та жамоат транспорти парки мавжуд бўлиб, фақат 15 тасигина электробуслардир. Жамоат транспортини янада ривожлантириш фақат экологик тоза транспорт турларини сотиб олишга қаратилади. Жорий йилнинг биринчи чорагида 300 та газда ҳаракатланувчи жамоат транспорти харид қилинади, бу эса экологик тоза автомобиллар улушини (30 фоиздан 37,4 фоизга) оширади», — деди Ерболат Досаев.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар