Алматида бизнеси зарар кўрган 601 нафар тадбиркорнинг аризаси маъқулланди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида январ воқеалари оқибатида бизнеси зарар кўрган тадбиркорларнинг маъқулланган аризалари сони кундан-кунга ортиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кичик ва ўрта бизнес субъектларига етказилган мулкий зарарни аниқлаш бўйича Алмати шаҳрида бўлиб ўтган бугунги йиғилишда тадбиркорларнинг умумий қиймати 122,2 миллион тенгелик 56 та аризаси маъқулланди. Шундан 66,9 миллион тенге миқдоридаги 30 та ариза бюджетдан, 55,3 миллион тенгелик 26 та ариза «Жана Алатау» хайрия жамғармаси ҳисобидан тўланган. Бу ҳақда Алмати шаҳар тадбиркорлик ва инвестиция департаменти маълум қилди.

«Алматида комиссия иш бошлаганидан буён умумий қиймати 1118,6 миллион тенге бўлган 601 та ариза маъқулланди», — дейилади департамент хабарида.

Умуман олганда, Алматида тадбиркорларнинг маъқулланган аризалари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Шу ўринда икки кун аввал Алматида бизнеси зарар кўрган 545 нафар тадбиркорнинг аризаси маъқулланганини таъкидлаш жоиз. Айни пайтда маъқулланган аризалар сони 601 тани ташкил қилмоқда.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар
telegram