Алматида бўлиб ўтадиган шорт-трек бўйича жаҳон кубоги босқичларида Қозоғистондан кимлар иштирок этади

ASTANA. Кazinform - 9-11 ва 16-18 декабр кунлари Алмати шаҳрида шорт-трек бўйича жаҳон кубогининг III ва IV босқичлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Skating.kz сайтидан олинган маълумотларга кўра, шу йилнинг июл ойида Халқаро конькида учиш иттифоқи (ISU) вакилларининг текширув ташрифи натижасида Қозоғистон Миллий конькида учиш федерацияси жаҳон кубогининг икки босқичини ўтказиш имкониятига эга бўлди.

Ушбу икки мусобақада 30 та давлатдан 250 га яқин шорт-трекчи иштирок этади.

Алматидаги «Халқ Арена» муз саройида бўлиб ўтадиган машҳур мусобақада Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва кубоги совриндорлари баҳс олиб боради.

Қозоғистондан қуйидаги спортчилар иштирок этади:

Эркаклар: Абзал Ажиғалиев, Адил Ғалиахметов, Денис Никиша, Нуртилек Қажиғали, Еркебулан Шамуханов, Санжар Жанисов.

Аёллар: Ольга Тихонова, Яна Хан, Мадина Жанбосинова, Анастасия Астраханцева, Алина Ажиғалиева, Алёна Волковицкая.

Алмати турнирларидан сўнг шорт-трекчилар Дрезденга (Германия) йўл олишади. Жаҳон чемпионатининг сўнгги, ҳал қилувчи босқичи Дордрехтда (Нидерландия) бўлиб ўтади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар