16:21, 09 Март 2022 | GMT +5
Алматида 41 мингдан ортиқ ўсмир коронавирусга қарши эмланди
ALMATY. Kazinform – Алматида бир сутка давомида 552 киши коронавирусга қарши эмланди. Биринчи компонентни 178 киши, иккинчи компонентни эса 374 киши олди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 8 мартига қадар шаҳар аҳолисининг 1 147 412 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 106 573 нафар киши иккинчи компонентини ўрнатди. 60 ёшдан ошган кексалар сони 125 041 нафарни ташкил этади», - дейилади хабарда.
Бугунги кунга қадар Pfizer вакцинаси билан 57 498 киши эмланган. Уларнинг 3 289 нафарини ҳомиладор аёл, 12 586 нафарини эмизикли оналар, 41 533 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Ревакцинациядан 267 866 киши ўтди.
«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт муассасаларида 137 та эмлаш пункти мавжуд. 175 та эмлаш бригадаларига 555 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Муаллиф: Думан Арғингелди