12:52, 27 Декабрь 2021 | GMT +5
Алматида 28 мингдан ортиқ одам Pfize вакцинасини олди
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 1218 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«26 декабр куни 1218 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 26 декабрига қадар шаҳарда 1 045 283 нафар фуқаро биринчи компонентини, 1 006 850 нафар фуқаро иккинчи компонентини олди. Улардан 123 158 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.
Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасини 28 173 киши олган. Уларнинг 1540 нафарини ҳомиладор аёл, 5612 нафарини эмизикли оналар, 21 минг 21 нафарини ўсмирлар ташкил этади. 55 192 нафар шаҳар аҳолиси қайта эмланди. Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш бригадалари мавжуд.
Муаллиф: Алма Муқанова