Алматида 240 мингдан ортиқ одам ревакцинациядан ўтди

ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 2825 киши коронавирусга қарши эмланди. Шу жумладан I компонентни 1206 киши олган ва II компонентни 1619 киши олган. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алматида 240 мингдан ортиқ одам ревакцинациядан ўтди

«Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 24 февралига қадар шаҳарда вакцинанинг I компоненти билан 1 137 561 киши, II компоненти билан 1 093 777 киши эмланди. Улардан 124 906 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади хабарда.

Ревакцинациядан 241 605 нафар шаҳар аҳолиси ўтди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт муассасаларида 119 та эмлаш пункти мавжуд. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Думан Арғингелди