Алматида 2040 йилга қадар 45 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой қурилади

ALMATY. Кazinform - Алмати аҳолиси 2040 йилга бориб уч миллион кишига етади ва уларни таъминлаш учун шаҳарда 45,6 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши керак. Бу ҳақда ҳужжатни ишлаб чиқувчи Тамара Залогина янги бош режа муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Бош режани ишлаб чиқувчиларнинг прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб Алмати аҳолиси 2,5 миллион, 2040 йилга келиб – 3 миллион, 2050 йилга келиб – 3,6 миллион кишини ташкил қилади.

Тамара Залогинанинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси асосан механик ўсиш ҳисобига – 60 фоизга, табиий ўсиш ҳисобига эса 40 фоизга кўпаймоқда.

Тамара Залогина келгусида аҳолининг табиий ўсиши 2021 йилдаги 47 фоиздан 2050 йилга келиб 60 фоизгача ошишини қўшимча қилди.

Янги Бош режани ишлаб чиқиш «Алмати шаҳрини 2025 йилгача ривожлантириш дастури ва 2030 йилгача ўрта муддатли истиқболлар» билан чамбарчас боғлиқ. Бош режанинг асосий вазифалари – Алмати шаҳрининг барча туманларида қулай шаҳар муҳитини яратиш ва ҳаёт сифатини оширишдан иборат.

Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар