Алматида 200 мингдан ортиқ одам ревакцинациядан ўтди

ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3285 киши коронавирусга қарши эмланди. I компонентни 1205 киши ва II компонентни 2080 киши олган. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 15 февралига қадар шаҳарда вакцинанинг биринчи компонентини 1 127 582 киши, иккинчи компонентини 1 079 995 киши олди. Улардан 124 443 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади хабарда.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинаси билан 49 952 киши эмланган. Уларнинг 2 648 нафарини ҳомиладор аёл, 10 962 нафарини эмизикли оналар, 36 342 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Ревакцинациядан 214 372 нафар шаҳар аҳолиси ўтди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар