Алматида 16 мингга яқин ўсмирлар Pfizer вакцинасини олди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 1013 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«12 декабр ҳолатига кўра, 1013 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини 409 киши, иккинчи компонентини эса 604 киши олган. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 12 декабрига қадар шаҳарда 1 035 250 нафар фуқаро вакцинанинг биринчи компонентини, 992 878 нафар фуқаро иккинчи компонентини олган. Улардан 122 852 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) вакцина билан 21559 киши эмланган. Уларнинг 1257 нафари ҳомиладор аёллар, 4344 нафари эмизикли оналар, 15958 нафари ўсмирлар.

Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш бригадалари мавжуд.

«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт масканлари, бозорларда эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар