13:55, 15 Декабрь 2021 | GMT +5
Алматида 16 мингдан ортиқ киши Pfizer вакцинасини олди
ALMATY. Kazinform – Алматида бир суткада 3340 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«14 декабр ҳолатига кўра, 3340 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини 1277 киши, иккинчи компонентини эса 2063 киши олган. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 14 декабрига қадар шаҳарда 1 036 979 нафар фуқаро биринчи компонент, 995 453 нафар фуқаро иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 122 922 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.
Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) вакцинаси билан 22 411 киши эмланган.
Улар орасида 1300 нафар ҳомиладор аёл, 4501 нафар эмизикли оналар, 16610 нафар ўсмирлар бор.
Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш бригадалари мавжуд.