Алматида 124 мингдан ортиқ кексалар эмланди

«2 феврал куни 2409 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 2 февралига қадар шаҳарда биринчи компонентни 1 073 834 нафар киши, иккинчи компонентни эса 1 035 046 нафар киши олган. Улардан 124 158 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.
Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг препарати билан 44 118 киши эмланган. Уларнинг 2 291 нафарини ҳомиладор аёл, 9 681 нафарини эмизикли оналар, 32 216 нафарини ўсмирлар ташкил этади.
Ревакцинациядан 172 412 киши ўтказилди.
«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.