Алмати вилоятида яхши ва қониқарли йўлларнинг улуши 99 фоизга етди
Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари Тўлеген Абдуллин вазирликнинг ҳудудий ва бўйсунувчи бўлинмалари ходимлари билан ишчи учрашув ўтказди.
Тадбирда қайд этилишича, бу йил вилоятда кўплаб кўприклар қурилиб, йўллар таъмирланган.
Шунингдек, «Алмати - Шелек - Қорғас», «Алмати - Кўкпек - Шонжи - Кўктал - Қорғас», «Кўкпек - Кеген - Қирғизистон чегараси (Туп)», «Алмати – Ўскемен (Талдиқўрғон айланма йўли)», «Ўзбекистон чегараси (Тошкент) - Чимкент - Тараз – Алмати – Қорғас» йўл участкалари янгиланди.
Бугунги кунда вилоятда яхши ва қониқарли ҳолатдаги миллий йўлларнинг улуши 99 фоизга етди. Бугунги кунда Алмати вилоятидаги республика аҳамиятига эга автомагистралнинг узунлиги 2806 км ташкил қилади.