Алмати ва 5 та вилоятда об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

29 апрель куни кундузи Алматида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Ақмола вилоятининг шимолида, шарқида момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимоли-ғарбида туман тушиши мумкин. Кундузи шимоли-ғарбий шамол вилоятнинг шимоли, ғарби, шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.
Куннинг иккинчи ярмида шимол, жануб ва Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан жануби-ғарбга ўтади ва 15-20 м/с тезликда эсади.
Кечаси Қостанай вилоятининг шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят шимолида туман ҳосил бўлади. Кундузи шимоли-шарқдан эсаётган шамол кундузи вилоятнинг шимоли, шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.
Павлодар вилоятининг шимолий, ғарбий, жанубида шимолий шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимолий, ғарбий, жанубида шамол 15-20 м/с тезликда эсади.