Алмати – Тошкент автомобиль йўли ёпилди

TURKISTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида кескин об-ҳаво шароити туфайли йўл ёпилди. Синоптиклар эртага вилоятда ноқулай об-ҳаво бўлишини башорат қилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ноқулай об-ҳаво муносабати билан бугун соат 10:30 дан бошлаб республика аҳамиятига молик «Қорғас-Алмати-Тараз-Чимкент-Тошкент» автомобил йўли барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилди.

«17 ноябр куни вилоятнинг шимолий, ғарбий ва жанубида кучли шамол эсади. 18 ноябр куни туман ва бўрон кутилали. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан эсади. Вилоятнинг аксарият ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с га етади. 17 ноябр куни кундузи ва 18 ноябрга ўтар кечаси вилоятнинг шимолий, ғарбий, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида шамолнинг тезлиги 23-28 м/с гача, тоғ довонларида шамол тезлиги 30 м/с дан ошиши мумкин.


Сўнгги хабарлар