«Алмати - Тель-Авив» йўналиши бўйича парвозлар очилади

ASTANA. Kazinform – 7 сентябрдан бошлаб Алматидан Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига парвозлар очилади, деб хабар беради Kazinform.
None

«ҚР Инудстрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси Қозоғистон авиакомпаниялари билан парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш устида иш олиб боряпти.

Жорий йил 7 сентябрдан «Эйр Астана» компанияси Airbus 321 самолётларида Алмати-Тель-Авив йўналиши бўйича ҳафтасига 2 марта (пайшанба ва якшанба) мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштиряпти», - дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, Қозоғистон ва Исроил ўртасида ҳаво қатновининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни жадал ривожлантириш имконини беради.

Сўнгги хабарлар