22:08, 13 Август 2024 | GMT +6
Алмати шаҳрида йил бошидан бери ишсизлик даражаси пасайди
ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳрида йил бошидан буён 36 мингдан ортиқ янги иш ўрни очилди. Бу ҳақда Алмати шаҳар Бандлик ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи Бауржан Жаубасов маълум қилди.
Унга кўра, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли шаҳарда биринчи ярим йилликда ишсизлик даражаси 5 фоиздан 4,7 фоизга камайди.
“Жорий йилнинг 7 ойида Меҳнат ҳаракатчанлиги марказига иш излаётган 43 минг 500 нафар шаҳар аҳолиси мурожаат қилди. Уларнинг 33 минг нафари ишсиз мақомини олди. Умуман, ушбу даврда 31 минг киши фаол иш билан таъминлаш чора-тадбирларига жалб этилди, шундан 4,4 минг киши доимий иш ўринларига, 9,8 минг киши имтиёзли иш ўринларига ишга жойлаштирилди”, — деди Бауржан Жаубасов.