Алмати шаҳрида экологик тоза жамоат транспорти кўпаяди

Алмати шаҳрида экологик тоза жамоат транспорти кўпаяди
Фото: Алмати шаҳри ҳокимлиги

ALMATY. Kazinform – Шаҳар ҳаракатчанлиги бошқармасининг маълум қилишича, Алмати шаҳрида электробуслар, троллейбуслар ва газ билан ҳаракатланадиган автобуслар кўпаяди. Жамоат транспортини ривожлантириш доирасида транспортларни янгилаш ва экологик тоза режимларга ўтишини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда, дея хабар берради Kazinform агентлиги шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Жорий йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан 600 та газ билан ҳаракатланадиганли автобус, 100 та электробус ва 112 та троллейбус харид қилиш учун буюртмалар берилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида хусусий автопарклар томонидан 150 та газ билан ҳаракатланадиган автобус ва 15 та электробус харид қилинди.

Шундай қилиб, 2024 йилда экологик тоза жамоат транспорти улуши 53,7 фоиздан 70 фоизга ошади, ўртача хизмат муддати 3 йилдан 2,5 йилгача қисқаради.

Сўнгги хабарлар
telegram