Алмати шаҳрида Сentral Eurasian Venture Forumнинг иккинчи инвестиция форуми бўлиб ўтади

None
ALMATY. Kazinform – MOST Холдинг ва Сингапурнинг Investbanq (Paladigm Capital) инвестиция платформаси 2023 йил 2 июнда Алмати шаҳрида инвесторлар, стартаплар ва стартап экотизимининг бошқа иштирокчилари учун Central Eurasian Venture Forum кенг кўламли тадбирига мезбонлик қилади, деб хабар беради Kazinform.

Ташкилотчилар асосий мавзу сифатида «Сунъий интеллект давридаги инсон капитали»ни танладилар.

Форумда ишбилармонлар, венчур инвесторлар ва фондлар, технологик стартаплар ва корпорациялар, шунингдек, минтақадаги венчур индустриясига қизиқувчиларнинг барчаси иштирок этади.

Форум доирасида Astana Hub халқаро технопаркида космик технологиялар соҳасида IT-стартап танлови - Space Tech Battle ўтказади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси - 15 минг долларни ташкил этади. Унда иштирок этиш учун аризалар 20 майга қадар қабул қилинади.

2022 йилги венчур форуми Алматида бўлиб ўтган. Унда 800 киши қатнашган ва Марказий Осиё технологик экотизимидаги энг йирик тадбир саналган.

Форумда Алмати шаҳри маъмурияти ва Рақамлаштириш департаменти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Freedom Broker, Astana Hub халқаро технопарки, рақамли тўловлар соҳасида жаҳон етакчиси Visa компанияси, Жаҳон банки гуруҳига аъзо бўлган Халқаро молия корпорацияси (IFC) қўллаб-қувватлади.


Сўнгги хабарлар
telegram