Алмати шаҳрида «ETU Robocon – 2021» робототехника танлови бўлиб ўтмоқда

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида талабалар ўртасида робототехника бўйича «ETU Robocon – 2021» иккинчи республика чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати шаҳрида «ETU Robocon – 2021» робототехника танлови бўлиб ўтмоқда

Тадбир Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти кунига, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, «Рақамли Қозоғистон» ва «Маънавий тикланиш» дастурларини ишлаб чиқиш доирасида ташкил этилган.

Лойиҳанинг мақсади – янги технологиялар ва робототехника соҳасида стартапларни яратиш, инновацион ечимлар, дастурлаш, муҳандислик ва таълим йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда иқтидорли ёш қозоғистонликларга йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат.

Бу йилги чемпионатда Нур-Султан, Алмати, Қизилўрда, Павлодар, Ўскемен ва Алмати вилоятларидан 13 та жамоа иштирок этмоқда. Ғолиблар 3D принтер, квадрокоптер, ноутбук ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тадбир «Almaty Arena» муз мажмуасида бўлиб ўтмоқда.