Алишер Усмонов Мақтаарал аҳолисига 5 млн долларни улашиб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Россиялик бизнесмен Сардоба сув омбори аварияси оқибатида жабрланганларга 5 миллион доллардан зиёд пул ўтказди, дея хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Алишер Усмонов Мақтаарал аҳолисига 5 млн долларни улашиб берди

«Россиялик ишбилармон Алишер Усмонов «Туркистон» ижтимоий ривожланиш корпоратив жамғармаси ҳисоб рақамиига Мақтаарал туманидаги тошқинлардан жабр кўрган ва хавфсиз жойга кўчирилган 30 420 киши учун 5 миллион 202 минг АҚШ долларини ўтказди«, - дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ушбу маблағлар зарар кўрган оилаларга 5202 одамнинг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказилади.