Алихан Смаилов Қозоғистон Бош вазири этиб тайинланди

NUR-SULTAN. Kazionform - Алихан Смаилов Қозоғистон Бош вазири этиб тайинланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Эслатиб ўтамиз, Парламент Мажилисининг бугунги йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Бош вазири лавозимига Алихан Асханули Смаилов номзодини тақдим этди.

Муҳокама чоғида Мажилис депутатлари Президент таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, Алихан Смаиловни Бош вазир этиб тайинлашга розилик билдирди.

Алихан Асханули Смаилов 1972 йилда Алмати шаҳрида туғилган.

1994 йилда Ал-Форобий номидаги Қозоқ давлат миллий университетини Амалий математика факултетини тамомлаган.

1996 йилда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон менежмент, иқтисодиёт ва прогнозлаш институтида давлат бошқаруви магистри даражасини олган.

1993-1999-йилларда «А-Инвест» инвестиция ва хусусийлаштириш жамғармаси бош мутахассиси; Қозоғистон Республикаси Миллий статистика агентлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи; Қозоғистон Республикаси Статистик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Статистика ва таҳлил қўмитаси раисининг ўринбосари; Бош эксперт, иқтисодиёт сектори мудири, Президент Администрацияси давлат инспектори лавозимларида ишлаган.

1999–2003 - Қозоғистон Республикаси Статистика агентлиги раиси.

2003-2006 йилларда - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари, «Экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш давлат суғурта компанияси» АЖ бошқаруви раиси.

2006 йилдан 2009 йилгача - Қозоғистон Республикаси молия вазири ўринбосари, «КазАгро» МБХ президенти.

2009 йилдан 2014 йилгача - Қозоғистон Республикаси Статистика агентлиги раиси.

2014-2015 йилларда - Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси раиси.

2015-2018 йилларда - Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси.

2018йил сентябрдан 2019-йил февралигача – Молия вазири.

2019 йил 25 февралдаги Президент фармони билан у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Молия вазири этиб тайинланган эди.

2021 йил 18 январда Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан қайтадан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар