Александр Бублик Янги Зеландиядаги мусобақада иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 37-ракеткаси Александр Бублик Оклендда (Янги Зеландия) АТР 250 турнирида иштирок этади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи 9 январ куни биринчи даврада дунё рейтингида 53-ўринни эгаллаб турган бельгиялик Давид Гоффен билан куч синашади. А. Бублик, шунингдек, австралиялик Жон Смит билан жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этади.

Мусобақа 14 январ куни якунланади. Бу 16 январда бошланадиган Австралия очиқ чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик бўлади.

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 21-ракеткаси Елена Рибакина Аделаида-2 (Австралия) WTA 500 турнирининг яккалик баҳсларида чехиялик Петра Квитова билан учрашади. Елена жуфтлик баҳсларида россиялик Анастасия Павлюченкова билан ўйнайди.

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 11-ракеткаси Анна Данилина ҳиндистонлик Саня Мирза билан биргаликда Аделаидадаги мусобақа пешқадами бўлган чехиялик Барбора Крейчикова ва австралиялик Сторм Хантер билан куч синашади.

Кейинги ҳафтада Қозоғистоннинг бошқа теннисчилари ҳам баҳсларга киришади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: ktf.kz


Сўнгги хабарлар
telegram