12:30, 03 Май 2023 | GMT +6
Александр Бублик Франциядаги турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи теннисчиси, дунёнинг 55-теннисчиси Александр Бублик Францияда ўтказилаётган Экс-ан-Провенс челленжер турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Мусобақанинг 6-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини жаҳон рейтингида 180-ўринни эгаллаб турган италиялик Риккардо Бонадио билан ўтказди.
А.Бублик 7:6 (7:5), 7:5 ҳисобида зафар қучди.
Бир соату 37 дақиқа давом этган мусобақада А.Бублик 10та эйс амалга оширди ва олтита брейк-пойнтдан бештасини фойдаланди.
Қозоғистонлик спортчи иккинчи босқичда дунёнинг 114-ракеткаси финляндиялик Отто Виртанен билан куч синашади.
Экс-ан-Прованс 7 май куни якунланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ўсмирлари теннис бўйича жаҳон чемпионатида саралаш турнирининг чорак финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ