Александр Бублик АТP рейтингининг кучли 45 талигига кирди

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТP) яккалик ва жуфтлик баҳсларида спортчилар рейтингининг жорий версиясини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

АҚШ очиқ чемпионати ғолиби Карлос Алкарас биринчи ўринга кўтарилди. Иккинчи ўринни унинг финалдаги рақиби нидерландиялик Каспер Рууд, учинчи ўринни Испаниянинг яна бир вакили Рафаэль Надаль эгаллади.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик 47-ўриндан 44-ўринга кўтарилди.

Жуфтлик баҳсларида британиялик Жо Сэлсбери, америкалик Ражив Рам ва яна бир америкалик спортчи Нил Скупски пешқадамлик қилмоқда.

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар