Ақтауда Қозоғистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

AQTAÝ. Kazinform – Мудофаа вазирликлари бошлиқлари генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ва генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов «Қанжар-2023» қўшма тезкор-тактик махсус ўқув машғулотларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтаётган Ақтау шаҳридаги Ақтау гарнизони ҳарбий объектларига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: gov.kz

Томонлар жанговар тайёргарлик, ҳарбий таълим ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Суҳбатдошларнинг фикрича, машғулотлар давомида жанговар тайёргарлик вазифаларини биргаликда бажариш штаб ва бўлинмалар ҳаракатларида тезкорлик, изчилликка эришиш, жанговар ҳаракатларнинг янги шакл ва усулларини ўзлаштириш имконини бермоқда.

Ҳар икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш учун мавжуд салоҳиятни қайд этдилар.

Генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий оркестрининг «Астана – Мадениет Керуени» халқаро ҳарбий мусиқа фестивалидаги иштироки ва «Ватан таянчи» ҳаракати вакилларига «Айбин-2023» ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йиғинида иштирок этгани учун ҳамкасбига миннатдорлик билдирди.

Учрашув якунида мудофаа вазирликлари вакиллари эришилган келишувлар тизимли амалга оширилаётганини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ишонч билдирдилар.

photo

photo

Сўнгги хабарлар