АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий кемалар юбормоқда

сша
Фото: euronews

ASTANA. Kazinform – АҚШ Эрон ва Ливан томонидан эҳтимолий ҳужум туфайли Яқин Шарққа сув ости кемаси ва иккинчи самолёт ташувчи кемасини юборади, деб ёзади Euronews.

Аввалроқ Исроил мудофаа вазири америкалик ҳамкасбларига яҳудий давлати ҳужумларни қайтаришга тўлиқ тайёр эканлигини маълум қилганди.

“Биз ҳужумга тайёрмиз. Теҳрон ва Байрут томонидан таҳдид қилиш мумкин. Тайёрлик ва ҳушёрлик қўрқув ва ваҳима билан синоним эмаслигини ҳамма тушуниши муҳим”, – деди Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант.

Шу фонда Исроил қўшинлари Хон Юнис ҳудудидаги нишонларга яна зарба берди. Аввалроқ ҳарбий қўмондонлик ракетага қарши ҳужумларга тайёргарлик кўрилаётгани сабабли тинч аҳолини эвакуация қилишга чақирган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram