АҚШ ва ХХР ҳарбий раҳбарлари бир йил ичида илк бор музокара ўтказди

Пентагон ва Хитой халқ озодлик армияси (ХХОА) мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Бу икки давлат ҳарбий идоралари ўртасидаги муносабатларни тиклаш режалаштирилган бир йилдан ортиқ вақт ичида биринчи учрашувдир, деб хабар беради Kazinform агентлиги «Голос Америки» нашрига таяниб.

АҚШ ва ХХР ҳарбий раҳбарлари бир йил ичида илк бор музокара ўтказди
Фото: Picture alliance/ТАSS

Пайшанба куни Американинг юқори мартабали ҳарбий қўмондони хитойлик ҳамкасби билан виртуал учрашув ўтказди, деб хабар берди АҚШ Мудофаа вазирлиги.

Видеоконференция Президент Жо Байден ва Хитой Президенти Си Цзиньпин ўртасида ўтган ой ҳарбий вазирликлар ўртасидаги алоқаларни тиклаш бўйича келишувдан кейин бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2022 йил августида Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайваньга ташрифидан сўнг узилган эди.

АҚШ ҳаво кучлари армияси генерали, Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Чарльз Браун ва Хитой Халқ озодлик армияси (ХХОА) генерали Лю Чжэньли “глобал ва минтақавий хавфсизлик масалаларини” муҳокама қилди, дея хабар беради Браун идораси.

Лю – Марказий ҳарбий комиссия бирлашган штаби, Хитойнинг ҳарбий амалиётлар ва ҳарбий режалаштириш учун масъул органи раҳбари.

Пентагон вакилларининг қайд этишича, икки давлат армияси ўртасидаги алоқа можарога айланиши мумкин бўлган воқеаларнинг олдини олади.

"Генерал Браун рақобатни бошқариш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва очиқ, тўғридан-тўғри алоқа линияларини сақлаш учун биргаликда ишлаш муҳимлигини муҳокама қилди", – деди Браун идораси.

Брауннинг айтишича, у ўтган ой жаноб Люга учрашишга тайёрлигини билдириш учун хат юборган.

Хитой Мудофаа вазирлигининг расмий баёнотига кўра, Лю АҚШ ва Хитой ўртасидаги соғлом, барқарор ва мустаҳкам муносабатларнинг калити "Хитойни тўғри тушуниш" эканлигини айтди.

Ҳарбий алоқа тикланган бўлса-да, АҚШ расмийлари томонларнинг тўлиқ мулоқотга киришиши учун бироз вақт кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Сўнгги хабарлар