АҚШ ва Германия компаниялари Қозоғистон аэропортлари билан ҳамкорлик ўрнатиши мумкин
АSTANА. Kazinform – ҚР Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон осмонини авиа юк ташиш йўлагига айлантириш учун нималар қилинганини маълум қилди.
— Қозоғистон аэропортларига авиа юк ташувчиларни жалб қилиш йўналишида хорижий йирик компаниялар билан иш олиб борилмоқда. Улар: FedEx (АҚШ), UPS (АҚШ), Cargolux (Люксембург), DHL (Германия), Lufthansa Cargo (Германия), — деди Нурлан Сауранбаев.
Унинг фикрича, соҳанинг кўрсаткичлари ижобий динамикани кўрсатиб, авиаюкларни қайта ишлаш ўсиб бормоқда.
— Ўтган йили юкни қайта ишлаш 173 минг тоннага етди. Бу – ушбу минтақадаги энг катта кўрсаткич. Ишни янада кучайтиришни режалаштирганмиз, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Ҳукумат йиғилишида V Миллий қурултойда ўзи раҳбарлик қиладиган соҳалар бўйича билдирилган таклифлар ва топшириқларнининг қандай бажарилишини маълум қилди.