Ижтимоий тармоқларга кирувчиларни ёшига қараб чеклайдиган қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилади

АSTANА. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Ҳукумат йиғилишида V Миллий қурултойда ўзи раҳбарлик қиладиган соҳалар бўйича билдирилган таклифлар ва топшириқларнининг қандай бажарилишини маълум қилди.

ижтимоий тармоқлар
Фото: NTV

— Миллий қурултой аъзоларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, ОАВ соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ишлари давом эттирилади. Жумладан, болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқларга кириш имкониятини чеклаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Маданият ва ахборот вазирлиги онлайн платформалар ва оммавий ахборот воситаларига оид қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар ва тузатишлар тайёрлади. Ушбу ўзгартиришлар экспертизадан ўтиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, - деди Бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, у бу масалада ёш чекловини бузиш жавобгарликка олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

— Таълим-маориф вазирлиги ва Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги билан биргаликда фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш механизмларини ишлаб чиқиб, ҳатто жавобгарлик чораларини кўриб чиқишни режалаштирмоқдамиз, — деди Аида Балаева.

Эслатиб ўтамиз, Қизилўрдада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Миллий қурултойнинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар