АҚШ, Покистон, Ҳиндистон... – Қозоғистон армиясининг юқори даражали зобитлари қайси давлатларда ўқийди
«Қуролли Кучлар олий қўмондонлиги лавозимларига шахсларни танлаш тартиби Қозоғистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 майдаги 124-сонли қарори билан тасдиқланган. Катта офицерларга қўйиладиган талаблар Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларида, бошқа қўшинлар ва ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматни ўташ қоидаларининг 53 ва 86-1-бандларида назарда тутилган. Ҳозирда январдаги воқеа билан боғлиқ бошқа талабларни жорий этиш ва тўлдириш режалаштирилмаган», — дейилади вазирлик жавобида.
Расмий жавобда айтилишича, Қозоғистон армияси таркиби профессионал тайёргарликка эга, мамлакатнинг энг нуфузли ҳарбий таълим муассасаларида таълим олган юқори малакали офицерлардан иборат.
«Таъкидлаш жоизки, Миллий мудофаа университети Марказий Осиё минтақасида магистратура ва докторантура йўналишлари бўйича стратегик, тезкор-стратегик ва тезкор-тактик бўлинмалар учун ҳарбий кадрлар тайёрлайдиган ягона олий таълим муассасасидир. Шунингдек, Қозоғистоннинг катта офицерлари Россия, АҚШ, Беларусь, Туркия, Покистон, Ҳиндистон каби хорижий давлатларнинг ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олади», — дейилади жавобда.