20:50, 01 Сентябрь 2022 | GMT +5
АҚШ Қозоғистонда президентлик сайловларининг адолатли ўтишини кузатиб боради - Джуди Куо
NUR-SULTAN. Kazinform - Америка Қўшма Штатлари Қозоғистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини интиқлик билан кутмоқда ва сайловларнинг адолатли ўтишини диққат билан кузатиб боради. Бу ҳақда АҚШнинг Қозоғистондаги ишонч билдирилган муваққат вакили Джуди Куо маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Биз Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Мурожаатномасини диққат билан тингладик ва унинг улкан ташаббуслари ва ислоҳотларини қўллаб-қувватлаймиз. Мамлакатда президентлик сайлови ўтказилишини эшитиш биз учун жуда қизиқ бўлди. Биз бу сайловни интиқлик билан кутамиз ва унинг адолатли ўтишини назорат қиламиз. Айтмоқчиманки, АҚШ 30 йил давомида Қозоғистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб келган ва яқин дўст ва ҳамкор сифатида Қозоғистоннинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлаб келади. Биз Қозоғистонга ислоҳотлар йўлида зарур ёрдамни тақдим этишга тайёрмиз»
, — деди АҚШнинг Қозоғистондаги вақтинчалик вакили.
Джуди Куо Қўшма Штатларда Қозоғистонни турли дастурлар орқали қўллаб-қувватловчи кўплаб механизмлар мавжудлигини таъкидлади. Яъни, мудофаа ва бошқа саноат тармоқларида тўлиқ кўмак мавжуд.
Фото: www.wikidata.org