АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди
ASTANA. Kazinform - АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) сешанба куни Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Синьхуага таяниб.
Жумладан, санкциялар рўйхатига киритилган барча шахслар ва ташкилотларнинг мол-мулки ёки мулкий ҳуқуқларига оид ҳар қандай янги тижорат битимларини тузиш тақиқланди. Шунингдек, 2020 йил 10 январда қабул қилинган «Эроннинг қўшимча тармоқларига нисбатан санкциялар жорий этиш тўғрисида»ги фармон билан тақиқланган ҳар қандай битим ёки фаолиятни амалга ошириш ман этилди. Бу тақиқлар Эрон, Эрон ҳукумати, шунингдек, Эрондан келиб чиққан товарлар ёки хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай битим ва ҳаракатларни ҳам қамраб олади.
Бундан ташқари, OFAC санкциялар рўйхатига яна 10 нафар жисмоний шахс, 24 та юридик шахс ва 20 та кемани киритди.