АҚШ Давлат котиби расмий ташриф билан Қозоғистонга келади
Жорий йил 12 декабрида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг таклифига биноан Вашингтонга борганди. Ташриф доирасида М.Тилеуберди Вашингтон шаҳрида М.Помпео билан икки томонлама учрашув ўтказган.
«Вазир америкалик ҳамкасби билан икки томонлама ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилганди. Америка томони катта қизиқиш билдирмоқда. МДҲ маконида АҚШ билан кенгайтирилган стратегик шериклик ўрнатилган ягона давлат Қозоғистон эканлиги бежиз эмас», - дея Kazinform агентлигига фикрини билдирди Айбек Смадияров.
У Мухтар Тилеуберди ва Майк Помпеонинг икки томонлама музокаралари чоғида АҚШ Давлат котибининг Қозоғистонга ташрифи ҳам муҳокама қилинганини айтиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, шу ойда ҚР Бош вазири Асқар Мамин АҚШга ташриф буюриб бирқатор ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаб келганди.
Унгача эса 24 сентябрда Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Нью-Йорк шаҳрига қилган ташрифи чоғида Американинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашган.
Бундан ташқари Қозоғистон Президенти ТМБ Бош Ассамблеяси 74-чи сессиясининг расмий тадбирлари доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан қисқа учрашув ўтказган.
2019 йил январь-октябрь оралиғида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 1,8 млрд долларни ташкил қилди. Қозоғистондан АҚШга 682 млн доллар, АҚШдан Қозоғистонга эса 1,1 млрд долларлик товарлар экспорт қилинган.
Муаллиф: Марлан Жиембай