АҚШ босими: Куба яна электрсиз қолди
ASTANА. Кazinform — Кубанинг электр тармоғи яна бутунлай ишдан чиқди. Фалокат АҚШнинг босими кучайган фонида содир бўлди, деб хабар беради DW.
Фалокат АҚШ маъмуриятининг Гаванадаги расмийларга нисбатан иқтисодий ва сиёсий босими кучайган фонида содир бўлди. Куба ўзини керакли ёқилғининг атиги 40 фоизи билан таъминлай олади. 2026 йил январидан бери АҚШ оролга фақат март ойи охирида битта Россия танкери орқали нефт олишга рухсат берди. Бироқ, май ойига келиб 730 минг баррел нефть захиралари бутунлай тугаб қолди.
Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШ санкциялари аҳолиси тахминан 10 миллион бўлган Кубада электр энергиясининг сурункали танқислигини янада кучайтирди. Май ойида мамлакат расмийлари ёқилғи захиралари бутунлай тугаганини хабар қилишди.
Сўнгги бир неча ой ичида кубаликлар электр тизимида бир неча бор жиддий носозликларга дуч келишди. Март ойининг ўрталарида бутун мамлакат бир неча соат давомида электрсиз қолди ва май ойида Кубанинг шарқий минтақаларида ҳам шунга ўхшаш ҳолат такрорланди. Электр энергиясини тежаш мақсадида ҳукумат чироқларни мунтазам равишда ўчиради, бундай узилишлар баъзан бир кунгача давом этади.
Инқирозни енгиб ўтиш учун Куба ҳукумати кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Улар орасида сўнгги 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодиётни қисман хусусийлаштириш ташаббуси ҳам бор. 2026 йиль июнь ойида мамлакат раҳбарияти Вашингтоннинг ёқилғи бўйича чекловларини бекор қилишга эришиш учун 200 га яқин бозор ислоҳотларини таклиф қилди.
Бироқ, Куба ва АҚШ ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Кубада АҚШга яқин ҳукуматни ҳокимият тепасига келтириш учун иқтисодий ва сиёсий босим ўтказмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Кубага қарши янги санкциялар жорий қилди.