АIBA президенти Қозоғистонга ташриф буюради

BELGRAD. Kazinform - Қозоғистон бокс федерацияси президенти Кенес Рақишев Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати доирасида AIBA президенти Умар Кремлёв билан учрашди, деб хабар беради Kazinform федерация расмий сайтига таяниб.
None
None

Учрашув дўстона руҳда ўтди. Суҳбат чоғида икки томон раҳбарлари Қозоғистон ва жаҳон боксини ривожлантириш борасида фикр алмашдилар. Келишувлар натижасида АIBA президенти Умар Назарович Кремлёв Қозоғистонга махсус ташриф буюришга рози бўлди. Фахрий меҳмон шу йилнинг ноябр ойида келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Белградда ўтказилган жаҳон чемпионатида 5 та медални қўлга киритди.

Темиртас Жусипов ва Сакен Бибосинов ғолиб, Маҳмуд Сабирхан ва Серик Темиржанов кумуш медални қўлга киритди. Терма жамоа сардори Абилайхан Жусипов бронза медалига сазовор бўлди. Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар