11:37, 18 Июль 2022 | GMT +5
Ҳафта бошида Қозоғистонда момақалдироқ ва қаттиқ жазирама кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2022 йил 19-21 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Ҳафта бошида Қозоғистон ҳудудининг катта қисми шимоли-ғарбий антициклоннинг таъсири остида қолади, кейинчалик 20 июлдан бошлаб - шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмлари таъсирда бўлади. Шу муносабат билан мамлакатимизнинг деярли аксарият қисмида момақалдироқ, шамол кучайиши билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ғарб ва жануби-ғарбий ҳудудларда 20 июлдан марказда, жануб ва жануби-шарқда 40-45 даражагача жуда кучли иссиқлик кутилмоқда», - дейилади синоптик хабарида.