14:33, 03 Март 2022 | GMT +5
Абрамович «Челси»ни сотмоқчи
NUR-SULTAN. Kazinform – Роман Абрамович Англия премьер-лигасида иштирок этувчи «Челси» футбол клубини сотишга тайёр. Бу ҳақда Kazinform The Telegraphга таяниб хабар беради.

Клуб хўжайини Россия ва Украина ўртасидаги можаро туфайли Британия расмийлари томонидан киритилган санкциялар туфайли жамоадан воз кечишга мажбур бўлди.
Манбаларга кўра, россиялик тадбиркор инглиз клубини 4 миллиард фунт (тахминан 5,3 миллиард АҚШ доллари)га баҳоламоқда.
Аввалроқ, Абрамовичга ««Челси»ни сотиш бўйича учта таклиф тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ манфаатдор томонлар клуб учун 2 миллиард фунт стерлингдан ортиқ пул тўламоқчи эмасдек кўринади.
Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович «Челси»ни 2003 йилда 140 миллион фунт стерлингга сотиб олганди.