Абай вилоятидаги ёнғин: Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Вьетнамга расмий ташрифи қолдирилди
Бу ҳақда Ақорданинг Telegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.
Президент шошилинч йиғилиш ўтказиш ва табиий офатдан жабр кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш учун Абай вилоятига ташриф буюришни режалаштиряпти.
Эслатиб ўтамиз, ўрмондаги 1нғин туфайли Семей шаҳрида маҳаллий миқёсда табиий фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
«Семей» ўрмон қўриқхонасида 8 июнда ёнғин содир бўлди. Ёнғин 2 марта чақмоқ уриши натижасида юзага келган. Ёнғинни тезда ўчиришнинг иложи бўлмади, чунки «Семей ўрмони» давлат ўрмон-табиий қўриқхонаси техникалари баланд қумтепалар жойлашган ҳудудга етиб бора олмади», – деди Абай вилояти ҳокими ўринбосари Димитрий Гариков.
Кейинроқ Семей ўрмонидаги ёнғинни ўчираётган 3 нафар мутахассис ҳалок бўлди. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ёнғинни ўчириш ишларини бошқариш вазифасини фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Илйинга Абай вилоятидаги ҳодиса жойига шошилинч равишда етиб боришни топширди. Ҳукумат ва Абай вилояти маъмуриятига ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатишни топширди.