9 та блокпост фаолият юритмоқда – ҚР ИИВ

NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда «Ҳуқуқий тартибот» профилактика тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи Санжар Адилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Айни пайтда вазирлик мамлакатдаги вазиятни янада барқарорлаштириш устида ишламоқда. Ходимлар махсус шароитларда ишлайди. Республиканинг барча ҳудудларида 17 минг нафардан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчиларни қамраб олган «Ҳуқуқий тартибот» тезкор профилактика тадбирлари ўтказилмоқда, – деди у Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.

Унга кўра, тартибсизликлар ташкилотчилари ва қурол-яроғларни аниқлаш мақсадида ҳовли-жойларни кўздан кечириш, ижарага олинган хонадонлар, фермер хўжаликлари ва бошқа объектларни текшириш назарда тутилган.

«9 та блокпост мавжуд. Уларга 200 нафар ходим жалб этилган. 6 та «Рубеж» бекати мавжуд. Улар ўтиб кетаётган машинада тақиқланган ва ўғирланган нарсалар бор-йўқлигини текширади», — деди Санжар Адилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар