11:06, 29 Июнь 2022 | GMT +5
9,3 млндан ортиқ қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистонда Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Теlegram-каналига таяниб.
2022 йил 29 июн ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши I компонент билан 9 523 631 киши, II компонент билан 9 306 77 киши эмланди.
Pfizer вакцинасининг I компоненти билан 1 220 828 киши ва II компонент билан 1 141 780 киши эмланди.
Улардан биринчи доза: ўсмирлар - 866 622, ҳомиладор аёллар - 41 119, эмизикли аёллар - 144 803.
Иккинчи доза: ўсмирлар - 837 197, ҳомиладор аёллар - 38 121, эмизикли аёллар - 137 307.