07:14, 08 Ноябрь 2022 | GMT +5
8 ноябр куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ва ёмғир ёғади
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 8 ноябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан Қозоғистон Республикасининг асосий қисмида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади, ёғингарчилик ёмғир ва қор шаклида ёғади, Қозоғистон Республикасининг жануби ва жануби-шарқида кучли ёғингарчилик кутилади. Мамлакат бўйлаб туман тушиши, музлаш ва шамол кучайиши кутилмоқда.
Туркистон, Жамбил, Алмати, Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.