7 ойда уран экспорти Қозоғистон иқтисодиётига катта даромад келтирди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилнинг 7 ойида Қозоғистоннинг хорижий товарлар айланмаси 59,5 миллиард долларга етди. Бу ҳақда QazTrade савдо сиёсатини ривожлантириш маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2022 йилнинг январ-июл ойларида уран экспорти ҳажми 44,4 миллиард долларгача ўсди. Ўтган йилнинг шу даврида эса 27,6 миллиард долларни ташкил қилган эди.

Хом нефт экспорти 75,9 фоизга ошиб, 28,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу йил хом нефт ва ферроқотишма савдосини ҳисобга олмаганда, уран экспорти катта даромад келтирди», — дейилади компания хабарида.

Бироқ бу даврда айрим товарларнинг экспорт ҳажми камайди. Хусусан, пўлатдан ишланган ярим тайёр маҳсулотлар етказиб бериш 31,1 фоизга қисқарди ва ундан олинган фойда 147,6 миллион долларни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар
telegram