7 нафар қозоғистонлик боксчи Россиядаги турнирда кейинги босқичга йўл олди
ASTANA. Kazinform – Хабаровскда (Россия) ўтказилаётган Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг учинчи кунида Қозоғистон терма жамоасидан 9 нафар боксчидан 7 нафари мусобақани давом эттиришга муваффақ бўлди.

Терма жамоа шарафини ҳимоя қилган Мухаммедсабир Базарбайули (67 кг) беларуслик Даниил Титкони яққол устунлик билан енгган бўлса, 92 кг вазн тоифасидаги Сағиндиқ Тоғамбай россиялик Егор Плоцинни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 60 килограмм вазн тоифасида Бейбарис Жексен мўғулистонлик Гонболд Даринбауфга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Аёллар терма жамоасида Гулнар Турапбай (50 кг) кубалик Стерлинг Делини, Айдана Забинбекова (57 кг) Анастасия Павловани, Римма Волосенко (60 кг) мўғулистонлик Намул Монкхорни, Аружан Жанабаева (66 кг) россиялик Наталья Соколдаовани (66 кг) Улдана Таубай россиялик Анна Гударовани мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.
Қайд этиш жоиз, бу йил халқаро турнир ўн олтинчи бор ташкил этилмоқда. Мусобақа 20 апрелга қадар давом этади.
Россиядаги турнирда қозоғистонлик 9 нафар боксчи рингга кўтарилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.