20:51, 29 Июнь 2022 | GMT +5
5 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққан
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июн ҳолатига 1,5 млн Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар:
— Қирғиз Р. – 788,4 минг нафар
— Қозоғистон – 208 минг нафар
— Тожикистон – 203 минг нафар
— Туркия – 98,2 минг нафар
— Россия – 79 минг нафар
— БАА – 51 минг нафар
— Саудия Арабистони – 38 минг нафар
— Миср – 17 минг нафар
— Қувайт – 5,2 минг нафар
— АҚШ – 4,4 минг нафар.